+7 (701) 759 90 19
USD 423.91 EUR 497.37
RUB 5.82 CNY 65.59
Янгиликлар

Бугун Қозоғистоннинг 730 аҳоли пунктида ҳокимлар сайланади

25 Июль 09:05
Баҳам кўринг:
Бугун Қозоғистоннинг 730 аҳоли пунктида ҳокимлар сайланади

NUR-SULTAN. Kazinform - Мустақил Қозоғистон тарихида биринчи марта бугун овуллар, аҳоли пунктлари, овул округлари ва туман аҳамиятига эга шаҳарларнинг ҳокимлари сайлови бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда президентликка  номзодлар сайловолди ташвиқотини олиб бормоқда Россияда саккизинчи чақириқ Давлат Думаси депутатлари сайлови бошланди Тошкентда ДИИҲБ сайлов миссияси билан учрашув бўлиб ўтди

Шундай қилиб, 730 та аҳоли пунктларининг ҳокимлари аҳолининг бевосита овоз бериш йўли билан аниқланади. 2021 йилдан бошлаб овул ҳокимларининг бевосита сайловларини ўтказиш вазифаси Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Қозоғистон янги вазиятда: ҳаракат даври» Мурожаатномасида белгилаб берилган.

Ҳудудий сайлов комиссияларининг маълумотларига кўра, 730 та округ бўйича 2582 номзод кўрсатилди. Уларнинг 2297 таси рўйхатдан ўтказилди.

Номзодларнинг аксарияти ўзини ўзи тавсия қилганлар. Сайлов тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар туфайли овул ҳокими бўлиб сайланишни истаган номзодга ўзини ўзи кўрсатиш имконияти берилди. Ушбу имкониятдан 1419 киши ушбу сайловда фойдаланмоқда.

Шунингдек, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган 6 та сиёсий партия томонидан 878 номзод кўрсатилди.

Оммавий овоз бериш орқали ҳоким бўлишни истаганларнинг жинси таркибига келсак, эркак номзодлар сони 1839 кишини ташкил этади. Улар билан бирга 458 нафар хотин-қизлар ҳам беллашади.

Ўз номзодларини кўрсатган партиялар вакили бўлган кузатувчилардан ташқари, «Партиясиз кузатувчилар маркази» Республика жамоат бирлашмаси ҳам овоз бериш жараёнининг адолатли ўтказилишини назорат қилади.

«Биз сайлов жараёнининг барча ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда кузатувчи дафтарини тайёрладик ва уни барча кузатувчиларга топширдик. Агар сайлов куни қонунбузарликлар аниқланса, улар ўша дафтарда қайд этилади. Барча кузатувчиларга сайлов участкаларига кириш учун зарур ҳужжатлар тақдим этилди. 100 фоиз тайёргарлик кўрилди. Бизнинг бошқа кузатувчилардан ажратиб турадиган нарса - бу қатъий бетарафлигимиздир. Биз ҳар қандай партияга, давлат ҳокимият органларига, ҳар қандай сайлов участкаси комиссияси аъзоларига нисбатан қатъий бетараф бўламиз. Биз қонун ҳужжатларига мувофиқ сайлов жараёнига аралашмаймиз «, - деди уюшма раиси Толеген Кунадилов.

Бугунги сайловлар 14 вилоятдаги 1847 сайлов участкаларида бўлиб ўтади.

25 май куни Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Сайлов тўғрисида» Конституциявий қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳужжатни имзолади.

Бугунги натижалар сайловдан кейин уч кун ичида чиқарилиши керак. Сайланган ҳоким етти кун ичида рўйхатга олинади. Бунда сайланган ҳокимнинг ваколатлари тегишли ҳудудий сайлов комиссияси томонидан рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб бошланади.

Шу йил охиригача жами 775 та овул ҳокими сайланади. Умуман олганда, мамлакатда 2346 га яқин овул ҳокими мавжуд. Шуни ҳисобга олган ҳолда, 2022 йил бошига қадар овул ҳокимлари таркиби учдан бирига янгиланади.

Ҳокимлар биринчи босқичда сайланадиган жойларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Агар ҳудудларнинг катталигини ҳисобга олмасдан таҳлил қилсак, ушбу сайловда ҳокимни аниқлайдиган аҳоли пунктлари сони бўйича Ақмола вилояти пешқадамлик қилмоқда. Шу куни 95 та овул ва овул округлари, туман аҳамиятига эга шаҳар ва поселка ҳокимлари сайланади. Дастлабки учликда Шарқий Қозоғистон (77) ва Қарағанди вилояти (75) жойлашган. Манғистау вилоятида бу сафар атиги 10 нафар, Атирау вилоятида эса 18 нафар ҳоким сайланади.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив