Бугун Қозоғистонда полиция куни

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон полицияси бундан роппа-роса 30 йил аввал ташкил этилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

23 июн - Қозоғистон полицияси куни сифатида нишонлаётганига 15 йил тўлди. Яъни, 2007 йилда бу кун Қозоғистонда полиция куни сифатида белгиланди. 1992 йил 23 июнда Қозоғистон Олий Кенгаши «Қозоғистон Республикасининг ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунни қабул қилди.

Шу куни Ички ишлар вазирлигининг ички ишлар органлари ходимлари тақдирланиб, муваффақиятли фаолияти билан ажралиб турганлар тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан Қозоғистон полициясида хизмат кўрсатиш моделига ўтиш бўйича ислоҳот амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳудудий ички ишлар инспекторининг янги қиёфасини шакллантириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан оширилиб, ваколатлари кенгаймоқда.

Ички ишлар органлари ходимларининг иш шакли ҳам ислоҳ қилинди. Эски қаттиқ тартиб ўрнига қулай, ихчам услубдаги формалар жорий этилмоқда.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар