Бугун Қозоғистонда доллар сезиларли даражада қимматлашди

None
None
ALMATY. Kazinform – Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги бугунги савдолар якунларига кўра, тенге долларга нисбатан қадрсизланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

KASE фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 3,68 тенгега қимматлашди. Бир АҚШ долларининг ўртача курси 433, 45 тенгени ташкил этади. Миллий банкнинг 8 июндаги расмий курси бўйича, 1 доллар 429, 45 тенге.

Kurs.kz маълумотларига кўра, Алматидаги айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 432,44 тенге, сотиб олиш 436,78 тенгени ташкил қилмоқда. Нур-Султанда сотиш нархи 431,81 тенге, сотиб олиш нархи эса 434,08 тенге.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар