USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Бугун Қозоғистонда Биринчи Президент куни нишонланади

1 Декабрь 09:11
Баҳам кўринг:
Бугун Қозоғистонда Биринчи Президент куни нишонланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистонда Биринчи Президент куни нишонланади, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти куни Қозоғистонда ҳар йили 1 декабрда нишонланадиган миллий байрамдир. 2011 йил 10 декабрда Парламент Сенатининг ялпи мажлисида «Қозоғистон Республикасининг байрамлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти кунини нишонлаш Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг улкан ютуқларини эътироф этиш мақсадида ташкил этилди.

Ушбу байрамни нишонлашнинг асоси ва шарти 1 декабр куни бўлиб ўтган Президент сайлови бўлди. 1991 йил 1 декабрда миллий сайловлар натижасида Нурсултон Назарбоев Биринчи Президент бўлган эди. Ўша йили Нурсултон Назарбоев 88,2 фоиз сайловчиларнинг 98,2 фоиз овозини олган.

Қозоғистонни Нурсултон Назарбоев бошқарган йилларда мамлакат ўзининг азалий орзуси – Мустақилликка эришди.

Биринчи Президентнинг юксак хизматлари эвазига жаҳон саҳнасига чиққан ёш мустақил давлат қисқа фурсатда дунё таниган улуғвор мамлакатга айланди. «Қозоғистоннинг тараққиёт модели» эса ҳозир ҳам, бундан кейини ҳам кўпгина давлатлар учун дастуриламалдир.

Умуман олганда, мустақил Қозоғистоннинг туғилишининг буюк йилномаси бир қанча тарихий даврлардан иборат. Булар: 1990 йил апрел - Нурсултон Назарбоевнинг Президент этиб тайинланиши, 1990 йил октабр - Қозоғистон Мустақиллик декларацияси, 1991 йил август - Семей ядро полигонининг ёпилиши ва Республика суверен олтин ва валюта жамғармасининг ташкил этилиши, 1991 йил декабр - биринчи умумхалқ президентлик сайлови, давлатимизнинг янги номи бўйича қарорлар қабул қилиниши, 16 декабр – «Қозоғистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши, 1993 йил 15 ноябр – миллий валюта ва молия тизимининг жорий этилиши. Ваҳоланки, Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев такидлаган мустақиллик йўлининг йилномасида Қозоғистон халқи бир хил мураккаб даврда босиб ўтган учта муҳим тарихий босқични кўрсатади. Биринчиси, мамлакатнинг биринчи мутлақ давлат акти - Семей полигонини ёпиш тўғрисидаги Фармоннинг имзоланиши. Иккинчи муҳим босқич – 1991 йил 1 декабрда мамлакат тарихида биринчи марта ўтказилган Қозоғистон Президентининг умумхалқ сайлови. Учинчи босқич - «Қозоғистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши.

2019 йил 19 мартда Нурсултон Назарбоев Президент лавозимини Қасим-Жомарт Тоқаевга топширди. Бугун мамлакат тараққиёт йўлидан туриб, дунёнинг ривожланган 30 та давлати қаторига киришга интилмоқда. Шубҳасиз, бу чўққи ва ундан-да улуғ чўққиларни забт этади. Елбасы ташаббуси билан қабул қилинган «Қозоғистон-2050» стратегияси, «Нурлы жол» дастури, «100 аниқ қадам» миллий режаси бунга ҳисса қўшиши аниқ.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти-Елбасы Нур-Султон Назарбоевнинг улуғ ишларини давом эттириб, мамлакатни янги марралар сари бошлайверади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив