Бугун кўпгина ҳудудларда қор бўрони ва туман қоплаши кутилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 16 январь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Синоптиклар хабарига кўра, бугун Кар денгизидан циклон яқинлашиб келиши туфайли республикамиз ҳудудининг катта қисмида ёмғир ва қор ёғади. Фақат Қозоғистон ғарбида ёғингарчилик кутилмайди.

Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Ақмола вилоятларининг айрим туманларида қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Шамол тунда секундига 15-20 метр тезлик билан эсади. Кундузи баъзан секундига 15-20 метргача етиши мумкин. Қостанай вилоятининг баъзи жойларида туман қоплаши эҳтимоли бор.

Жамбил, Туркистон вилоятларининг бирқатор ҳудудларида туман тушади, яхмалак бўлади. Тунда ва тонгда шамол тезлиги 15-20 м/с атрофида бўлади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг айрим жойларида туман тушиши мумкин. Кундузи шамол тезлиги 15-20 м/с етади.

Қарағанди вилоятининг айрим жойларида туман, яхмалак, қор бўрони кутилмоқда. Кундузи шамол тезлиги 15-20 м/с атрофида бўлади.

Павлодар, Шарқий Қозоғистон вилоятларида, кундузи Ақтўбе вилоятида шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади. Баъзан қор бўрони бўлиши мумкин.

Алмати, Қизилўрда, Манғистау, Атирау вилоятларининг баъзи жойларида туман тушиб, Алмати, Қизилўрда вилоятларида яхмалак кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар