Бу йилги QS WUR рейтингидан Қозоғистоннинг 16 та университети жой олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Алмати технология университети ва Хўжа Аҳмат Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети жорий йилда жаҳон рейтингига киритилган Қозоғистон университетлари рўйхатига қўшилди, деб хабар беради Kazinform.
«Бу йил QS WUR рейтингига Қозоғистоннинг 16 та университети киритилди, ўтган йили уларнинг сони 14 тани ташкил этарди. Ундан бир йил аввал 8 та университет бор эди. Яқинда университетларимиз Times higher education рейтингида ҳам ўз кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилади. Бу иккита нуфузли рейтинг. Буларнинг барчаси Қозоғистон олий таълими халқаро миқёсда эътироф қозонаётганидан далолатдир. Жаҳон рейтингининг кўтарилиши Қозоғистонда таълим сифати яхшилангани ва университетларнинг юксак мавқеидан далолатдир. Олий ўқув юртларидаги ўзгаришлар, ўқитувчи ва олимларнинг фаол меҳнати туфайли ижобий натижаларга эришилмоқда»

, – дейди ҚР Таълим ва фан вазирлиги Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим департаменти директори Гулжан Жарасова.

Маҳаллий университетлар учун асосий мезонлардан бири академиклар ва иш берувчиларнинг обрўси ҳисобланади. Университетларнинг илмий ҳамкорлиги ва глобал ютуқлари ҳам қайд этилди.

QS WUR дунёнинг энг яхши университетлари рўйхати 2004 йилдан бери эълон қилинади.


Сўнгги хабарлар