Бу йил Шарқий Қозоғистондан 100 нафар шифокор хорижда малака оширади

None
None
ÓSKEMEN. Kazinform – Шарқий Қозоғистон вилоятининг 341 нафар тиббиёт ходими сўнгги 5 йил ичида Европа давлатларида малака оширди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят раҳбари Даниал Ахметов иштирокида вилоят жамоатчилик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда тиббиёт ва таълим соҳаси масалалари муҳокама қилинди.

«Сўнгги беш йил ичида соғлиқни сақлашга катта маблағ йўналтирилди. Натижада шифохоналар кўплаб замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Лекин шифокорларимиз янги жиҳозлар билан ишлай олиши керак. Шу боис тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш бўйича махсус дастур қабул қилдик. Ўшандан бери беш минг шифокор тайёрланди, улардан 341 нафари Европанинг энг яхши клиникаларига ташриф буюришди», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу дастур келгусида ҳам давом эттирилади.

Бу йил 100 нафар шифокор хорижда тажриба орттириш имкониятига эга бўлади.


Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули


Сўнгги хабарлар