Бу йил пойтахтимизда 2 мингга яқин оилага уй берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда пойтахтимизда 2 мингга яқин турар жой оила «Бахтли оила» дастури орқали турар жой билан таъминланади. Бу ўтган йил билан таққослаганда 2 баравар кўпдир, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлигига ҳавола қилиб.

«Республика бюджетидан молиялаштириш ҳажмининг ортиши туфайли 2020 йилда бериладиган квартиралар сони ҳам ортади. Бундан ташқари, муҳтож оилаларга турар жой сотиб олиш учун бериладиган кўмак маҳаллий бюджетлар ҳисобидан ҳам амалга оширилади. Дастурнинг ҳар бир иштирокчисига 1 млн танга миқдорида турар жой сертификатлари берилади», - дея маълум қилди ҳокимлик.

Маълумотларга кўра, ўтган йилда «Бахтли оила» дастури орқали 721 оила уй билан таъминланган.

Дастурнинг иккинчи навбати март ойида амалга оширилиши режалаштирилган. Дастур талабларига мувофиқ, турар жой олишга кўп фарзандли, тўлиқсиз оилалар, шунингдек алоҳида эҳтиёжлари мавжуд болаларни тарбиялаётган оилалар ҳақлидир.

Шаҳар Иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Данияр Балтиннинг айтишича, ушбу дастур бўйича турар жой кредитининг йиллик ставкаси 2%ни ташкил қилади. Яъни, оила 10 млн танга миқдорида турар жой кредити олса, уни 20 йил давомида 50 минг тангадан тўлаб қарзини узади.

Жорий йилда дастурни амалга ошириш учун республика бюджетидан 100 млрд танга ажратилганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун квартираларни сотиб олишда маҳаллий ҳокимият органлари ҳам ёрдам қилмоқда. Бу йил ҳар хил давлат дастурлари орқали жами 8 мингга яқин оилани турар жой билан таъминлаш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, «Бахтли оила» дастури ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг турар жой сотиб олиш имкониятини ошириш учун ҚР Президенти топшириғини бажариш доирасида амалга оширилмоқда.



Сўнгги хабарлар