Бу йил Нур-Султан шаҳрида 12 та мактаб қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Нур-Султан шаҳрининг ҳокими Алтай Кўлгинов бир қатор ўқув муассасалари қурилишини кўздан кечирди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлигига таяниб.

«Аҳоли сонининг кўпайиши туфайли ижтимоий объектларнинг, шу жумладан мактаблар ва болалар боғчаларининг қурилиши олиб бормоқда. Бу йил ўтган йилга нисбатан икки баробар кўп мактаб қурилиб, фойдаланишга топширилади. Бу 20 минг ўринли 12 та мактаб демакдир. 2021 йилда эса биз қўшимча 40 минг ўқувчига тайёрланамиз. Биринчи навбатда, биз ўқув муассасаларини эҳтиёж бўлган жойда қурамиз. Бу уч сменали ва ортиқча юкланган бир қатор мактаблар муаммосини ҳал қилади», - деб ёзди Алтай Кўлгинов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.



Ўқув муассасаларини қуришга хусусий сармоядорлар жалб қилинмоқда. Инвестицион кенгашда, 24 та ўқув объектларини қуриш қўллаб-қувватланди ва уларнинг олтитасида қурилиш ишлари бошланган.

«Бугун эрталаб мен бир қатор мактабларнинг қурилиши билан танишдим. Биз сармоядорлар учун шароит яратмоқдамиз. Улар учун бу нафақат ижтимоий масъулият, балки нарқга ишлаш имкониятидир. Қўшимча иш ўринлари яратилади», - деди Алтай Кулгинов.




Комплекс режа доирасида 5 йил ичида 60 минг ўринли 50 та умумтаълим мактабларини қуриш режалаштирилган (улардан 10 таси замонавий мактаблар ҳудудида). Икки сменада 120 мингга яқин ўқув муассасалари ташкил этилади. «Қурувчилар» оддий нарсалар иқтисоди» дастурига риоя қилишлари ва ривожлантиришлари керак. Қурилиш пайтида санитария меъёрларини ва ўз вақтида ободонлаштирини риоя қилиш муҳимдир«, - деди А.Кўлгинов.



Сўнгги хабарлар