Бу йил Қозоғистонга кўчиб ўтган ватандошларнинг 73 фоизи жанубий вилоятларга жойлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён 4,5 минг этник қозоқ қондош мақомини олди, деб хабар беради Kazinform.

1 май ҳолатига кўра, 4502 этник қозоқ ўз тарихий ватанига қайтиб, қондош мақомини олди.

Умуман олганда, 1991 йилдан буён республикага 1 миллион 92,4 минг этник қозоқ кўчиб келган.

Жорий йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (68,2 фоизи) Ўзбекистондан, 9,8 фоизи Хитойдан, 10,4 фоизи Туркманистондан, 2,6 фоизи Мўғулистондан, 9,2 фоизи бошқа давлатлардан келган.

Улар асосан Алмати (30,3 %), Манғистау (20,1 %), Туркистон (10,8 %) ва Жамбил (6,0 %) вилоятларига, шунингдек, Алмати (5,8 %), Нур-Султан (6,8 %) ва Чимкент (7,6%) шаҳарларига келиб жойлашди.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ватандошлар сони 63,1 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 23 фоизни ва пенсионерлар – 13,9 фоизни ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 10,9 фоизи олий маълумотли, 40,7 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 46,6 фоизи умумий ўрта маълумотга эга, 1,7 фоизи маълумотга эга эмас.


Сўнгги хабарлар