Бу йил Қозоғистонда иш жойларини яратиш учун 75,4 млрд тенге микрокредит берилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Иш билан таъминлаш йўл харитаси доирасида йил охиригача 75,4 млрд тенге миқдорида микрокредит бериш режалаштирилган. Бу ишда асосий вазифа жойлардаги ҳокимиятлар ва «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси зиммасига юкланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири шундай ахборот тарқатди.

«Бу йил иш билан таъминлаш йўл харитасини амалга оширишга 300 млрд тенге режалаштирилган. Шу жумладан, Давлат раҳбарининг кўрсатмаси бўйича Миллий Банкнинг облигация қарзи ҳисобидан 200 млрд тенге ажратилган. Бу йил йўл харитаси аҳолининг ҳаёт тарзи сифатини яхшилаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, агросаноат мажмуасини ривожлантирш, жойларда бизнесни ривожлантириш каби тўртта асосий йўналиш бўйича амалга оширилади», - деди вазир.

Вазирлик раҳбари ажратилган маблағнинг ярмига яқини аҳолининг турмушини яхшилашга йўналтирилганлигини таъкидлади.

«Молиялаштириш лимитлари ишчи кучи ҳиссасига мувофиқ аниқланиб, ҳудудлар бўйича ажратилди. Маблағнинг асосий қисми 42,5 % -и ёки 127,5 млрд тенге аҳолининг ҳаёт тарзини яхшилашга йўналтирилади. Агросаноат мажмуасини ривожлантиришга - 100 млрд тенге (33,3%), жойларда бизнесни ривожлантириш ва «Атамекен» МТП ва маҳаллий ижро этувчи органларнинг иштирокида микрокредит ташкилотлари орқали микрокредит беришга – 72,5 млрд тенге (24,2%) йўналтирилган», - деди Серик Шапкенов.

Сўнгги хабарлар