+7 (701) 759 90 19
USD 402.37 EUR 449.81
RUB 5.86 CNY 56.67
Янгиликлар

Бу йил абитуриентларга ётоқхона автоматик равишда берилади

12 Май 14:36
Баҳам кўринг:
Бу йил абитуриентларга ётоқхона автоматик равишда берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Университетлар ва коллежлар 1 июнга қадар ҳужжатларни қабул қилишга тўлиқ тайёр бўлиши керак. Бу ҳақда ҚР таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда биз қабул комиссияси учун аризаларни электрон шаклда кўриб чиқиш ва саволларга дарҳол жавоб бериш бўйича ўқув курсларини ўтказмоқдамиз. Биз 1 июнга қадар университетлар ва коллежларнинг ички ишларини тугатиб, ҳужжатларни қабул қилишига тайёр бўлишимиз керак», - деди ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов.

Унга кўра, ҳужжатларни электрон қабул қилиш кенг қўлланилади.

«Коллежларда овқатланиш, ётоқхоналарда яшаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Ушбу тадбирларнинг ҳар бири учун алоҳида ариза ёзиб, ҳужжат топшириш талаб қилинарди. Энди мурожаат қилувчи ҳужжатни топширгандан сўнг, ахборот тизими унинг ижтимоий мавқеини, манзилини кўрсатади ва дарҳол овқатланиш хизмати ва турар жой билан таъминланади», - деди у.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив