Brent нефтининг нархи 115 доллардан ошди
17 Май 17:31

Brent нефтининг нархи 115 доллардан ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон бозортда 1 баррель Brent нефтининг нархи 115 доллардан ошди, деб хабар беради Kazinform Investing.com нашрига таяниб.

Brent маркали нефт фючерслари нархи апрел ойидаги (104,58 доллар/баррел) нархга нисбатан 9,1 фоизга ошди, айни пайтда бир баррель нефт нархи 115,05 долларни ташкил қилмоқда.

Brent нефти Лондон ICE futures биржаси орқали электрон шаклда сотиладиган жаҳон хом нефтининг ярмидан кўпини ташкил қилади.

Brent нефти Шимолий денгиздан олинади ва London Brent, North Sea Oil, Brent Blend ва Brent petroleum номи билан ҳам танилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив