Brent нефтининг бир баррели нархи 108 доллардан ошди
13 Май 15:55

Brent нефтининг бир баррели нархи 108 доллардан ошди

ISTANBUL. Кazinform - Brent маркали нефтнинг бир баррели нархи жума куни эрталаб 108,82 долларгача кўтарилди. Бу ҳақда Kazinform Anadolyга таяниб хабар беради.

Пайшанба кунги сўнгги кимошди савдосида ушбу маркадаги нефтнинг бир баррели нархи 108,71 долларга етди, бироқ кун 107,45 долларда якунланди.

13 май эрталабки ҳолатига кўра, элита маркали нефт нархи 1,28 фоизга ошиб, бир баррели нархи 108,82 долларни ташкил қилди.

WТI русумли нефтнинг бир баррели фьючерс нархи 107,25 долларни ташкил этди.

Қора олтин нархининг ошиши Россия-Украина уруши туфайли энергия таъминотининг камайиши ҳақидаги хавотир билан боғлиқ.

Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари Россиядан нефт импортини тақиқлаш учун бир қанча давлат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Бошқа томондан, Россия нефт қазиб олиш ҳажмининг пасайиши ҳам жаҳон бозорларида таъминот етишмаслигидан хавотирларни кучайтирди.

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, апрел ойида Россия нефт қазиб олиш ҳажми кунига қарийб 1 миллион баррелга қисқарган, чунки Ғарб санкциялари туфайли нефт маҳсулотлари экспорти секинлашди ва нефтни қайта ишлаш заводлари ички талабнинг пасайиши туфайли нефтни анча кам қайта ишламоқда.


Янгиликлар

Архив