Бразилиялик таниқли қўшиқчи Димаш Қудайбергеновнинг санъатига қойил қолди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Машҳур бразилиялик қўшиқчи, «Лотин Гремми» мукофоти совриндори Паула Фернандес Димаш Қудайбергеннинг ижросидан ҳайратда қолди, деб хабар беради Kazinform dimashnews.com сайтига асосланиб.

Паула Фернандес – бразилиялик таниқли қўшиқчи, қўшиқ муаллифи ва мульти-инструменталист. 11 апрель куни у Instagramда Димашнинг «S. O. S» қўшиқ ҳақида пост жойлаштирди, унда у қозоқ хонандасининг ижоди ҳақида шундай ёзган:

«Ушбу видеодан ҳайратландим ва уни сиз билан баҳам кўриш энг адолатли қарор бўлади деб ўйладим. Бу - феномен! Мен ушбу видеога ҳаволани сторизда қолдирганман, шунда сизлар ҳам кўришингиз мумкин!».

Бразилиялик Dears ушбу воқеадан жуда хурсанд бўлишди. Уларнинг фикрича, Пауланинг ёзган пости Димашнинг Лотин Америкасида ва бутун дунёда ижодини сезиларли даражада тарғиб қилади.

Сўнгги хабарлар