Бразилия коронавирус тарқалиши бўйича учинчи ўринга кўтарилди

None
None
BRAZILIA. Kazinform – Сўнгги уч кун ичида Бразилия коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони бўйича Испания, Италия, Франция ва Буюк Британияни ортда қолдирди, дея хабар беради Kazinform dw.comга таяниб.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 254 220 та вирус юқтириш ҳолати қайд этилган. 19 май ҳолатига кўра, 24 соат ичида 13 140 та янги ҳолат аниқланган.

Бундан ташқари, AFP маълумотларига кўра, Лотин Америкасида тест ўтказилмаганлиги сабабли юқтирган одамларнинг сони 15 баравар кўп бўлиши мумкин.

Бразилияда вирусни юқтирганлар сонининг тез суръатларда ўсиши коронавирус хавфини истисно қилиб келган президент Жаира Болсонаруга бўлган босимларни кучайтирмоқда, дея хабар беради Reuters.
Сўнгги хабарлар