Бойқўнғирдан «Прогресс МС-13» ракетаси учирилди

None
None
БОЙҚЎНҒИР. Kazinform – Бугун Нур-Султан вақти билан 15:34:11да «Бойқўнғир» космодромидан «Прогресс МС-13» транспорт юк кемаси ўрнатилган «Союз-2.1а» ракета ташувчиси учирилди, деб хабар беради Kazinform.

Старт космодромнинг №31 комплексидан муваффақиятли амалга оширилди.

«Прогресс-МС-13» ракетасини учиришга тайёрлаш ва учириш жараёни тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилинди.

Учиш циклограммасига биноан, космик кема уч суткадан кейин, 2019 йил 9 декабрида Халқаро космик станциясига бориб қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача космик юк кемаси Халқаро космик станцияга ёқилғи, кислород, илмий тажрибаларга мўлжалланган асбоб-ускуналар, тиббий воситалар, озиқ-овқат ва сув, экипаж аъзоларига хат-хабар етказиб беришини хабар қилгандик.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Сўнгги хабарлар