Бойқўнғир 2021 йилни Оne Wеb сунъий йўлдошлари янги туркуми учирилиши билан якунлайди.

None
None
BAIQOŃYR. Kazinform - Бойқўнғир космодромида «Фрегат» юқори поғонаси ва ОnеWеb сунъий йўлдошлари туркумига эга «Союз-2.1б» космик ракетасини учиришга тайёргарлик ишлари якунланмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Космик ракетанинг умумий йиғилиши амалга оширилди, у учириш мажмуасига олиб борилгунга қадар транспорт ва ўрнатиш блокига ўрнатилди. 23 декабр куни комиссия ракетани «Восток» учириш мажмуасига (Бойқўнғир космодромининг 31-сонли участкаси) олиб ўтишга тайёрлиги тўғрисида қарор қабул қилади, деб хабар беради Роскосмос матбуот хизмати.

«Фрегат» юқори поғонаси ва 36 ОnеWеb космик кемаси бўлган «Союз-2.1б» ташувчи ракетасини учириш 2021 йил 27 декабрда Нур-Султан вақти билан соат 1910 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

ОnеWеb космик кемаси Ернинг исталган нуқтасида юқори тезликдаги Интернетга уланишни таъминлайдиган космик алоқа тизимини яратиш учун мўлжалланган.

Мазкур парвоз амалга оширилиши билан Бойқўнғир космодроми 2021 йилда учириш дастурини якунлайди.

Муаллиф: Сара Қабиқизи

Сўнгги хабарлар