Бош вазир Туркистондаги қурилиш объектларини бориб кўрди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин бугун Туркистон вилоятига қилган ишчи ташрифи чоғида вилоят марказидаги бирқатор қурилиш объектларини бориб кўрди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳукумат раҳбари Туркистон шаҳрининг ёнидаги Шаға овулида янги аэропорт қурилиши билан танишди.

Жорий йилда пойдевори қўйилган аэропорт келажакда халқаро ва ички рейсларда соатига 250 одамни қабул қила олади. Қурилиш ишлари Туркиянинг «ИДА ИНШААТ» компанияси томонидан олиб борилмоқда.

Туркистон шаҳридан 16 км жойлашган аэропорт жами 905,3 гектар майдонни эгаллайди. Унда учиш-қўниш йўлаги ва бошқа объектлар қурилмоқда. Қурилиш ишларига 420 одам жалб қилинган, халқаро терминал 2020 йил декабрь ойида дастлабки рейсни қабул қилади.

Бош вазир халқаро аэропортга борадиган йўлнинг сифатини ҳам кўздан кечирди. 16,3 км йўлнинг қурилиши август ойида бошланган. У ҳам келгуси йил декабрида фойдаланишга топширилади.

Асқар Мамин Туркистон шаҳридаги административ-ишбилармонлар марказига борди. У ердаги қурилиш ишлари билан танишиб, жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Жорий йил апрелида амфитеатр биноси қурила бошлаганди. Яқин кунларда бино фойдаланишга берилади. Маңғистау вилоятининг туҳфаси сифатида қад кўтарган амфитеатр 1000 нафар одамга мўлжалланган. Замонавий комплекс жами 2400 квадрат метрни эгаллайди.

«Маънавий-маданият маркази» ҳудудидаги 0,56 гектар жойдаги қурилиш ишларига 60 нафар ишчи жалб қилинган.

Ҳукумат раҳбари Ақтўбе вилоятининг туҳфаси – янги драма театри биносининг қурилишини бориб кўрди. 4 қаватдан иборат бино 9700 квадрат метр майдонни эгаллаган. Унда 510 томошабинга мўлжалланган зал, махсус авто тўхташ жойи бўлади. Июнь ойида бошланган қурилиш ишлари 2020 йил октябрида ниҳоясига етади.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Сўнгги хабарлар