Бош вазир Транспорт кенгашининг илк мажлисини ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин раислигида Транспорт кенгашининг илк мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Ҳукумат раҳбари расмий сайтига ҳавола қилиб.

«Юртимиз транзит-транспорт салоҳиятини ривожлантириш – Ҳукумат фаолиятининг ўта муҳим йўналиши. Транспорт соҳаси Қозоғистон иқтисодий асосий драйвери ва уни ривожлантириш учун катта салоҳият бор. Шу боис Транспорт кенгашини таъсис қилиш ҳақида қарор қабул қилинди», — деди А.Мамин.

Ҳукумат раҳбари транспорт сектори Қозоғистон ЯИМ 8,2%ни ташкил қилишини маълум қилди. 2019 йил якунларига кўра, соҳанинг ўсиш суръати 5,1%ни ташкил қилди. Бундан ташқари 640 минг одам шу соҳада иш билан таъминланган.

Транспорт кенгаши Қозоғистон транспорт соҳасини ва транзит салоҳиятини ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини хал қилиш, ҳудудий транспорт-логистика хабларини ташкил этиш, аҳоли мобиллигини ошириш, мамлакат ҳудудида юкларнинг етказиб берилиши муддатини камайтириш каби вазифаларни бажаради.

Кенгаш таркибида ҚР давлат органлари ва транспорт соҳасидаги йирик компаниялар раҳбарлари киради.

Сўнгги хабарлар