Бокс бўйича Олимпиада совриндори Иван Дычко полициячиларга мастер-класс ўтказди

None
None
QOSTANAI. Kazinform – Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси, икки марта Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби Иван Дычко полиция махсус хизмат ходимларига мастер-класс ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Полиция ходимлари, жумладан, тезкор махсус бўлинма ходимлари ҳар куни жанговар маҳоратларини ошириб боришади. Машҳур юртдошимиз билан ўтказилган мастер-класс улар учун қизиқарли ва фойдали бўлди. Сабаби кўплаб ходимларимиз спорт билан профессионал даражада шуғулланишади. Машқлардан ташқари, полициячилар Ивандан катта бокс усуллари ҳақида сўрашди», - деди махсус бўлинма командири, полиция майори Жанибек Мухамеджанов.



«Мен ўз билимим ва тажрибам билан баҳам кўрганимдан хурсандман. Бундан кейин ҳам мана шундай мастер-классларда иштирок этишга тайёрман», - дейди Иван Дычко.

Полиция майори Қуаниш Бабақаевнинг айтишича, шу каби тажриба алмашишнинг катта фойдаси бор.



«Чемпион билан машқ қилиш ходимларимизга қўшимча куч-ғайрат ва ишонч беради. Ходимларимиз орасида ҳам мамлакат, Осиё чемпионлари бор», - дейди махсус бўлинма катта инспектори Саламат Алматов.

Муаллиф: Қасқирбай Қойшиманов


Сўнгги хабарлар