БМТда вазият кескин: Котибият масофавий иш режимига ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибияти масофавий ишлаш режимига ўтди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили маслаҳатчиси Ануар Жайнаыов Facebook саҳифасида маълум қилди.

«Туристлар учун барча экскурсиялар тўхтатилди ва бинога дезинфекциялаш мосламалари ўрнатилди. Инфекциянинг тарқалиш хавфини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш 16 мартдан апрел ойигача БМТнинг бош қароргоҳида бщлиб ўтиши лозим бўлган барча сайд-ивентларни бекор қилди. Котибият ходимлари ҳафтада уч кунгача (касаллик хавфи юқори бўлганлар учун 5 кунгача) масофавий иш режимига ўтдилар. БМТнинг кўплаб расмий йиғинлари қисқартирилган режимга ёки масофавий режимга ўтади», - деб ёзди Ануар Жайнақов.






Шунингдек, у яқин келажакда барча кенг кўламли тадбирлар, жумладан, Наврўз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ёшлар Форуми, ЭКОСОC Ҳамкорлар Форуми ва бошқалар тўхтатилишини ёки кечиктирилишини айтди.




Буюк Британия, Дания, Канада, Швейцария, Янги Зеландия, Ирландия, Бразилия, Фижи, Малта, Норвегия, Парагвай, Словакия, Австралия, Кирибати ва бошқа мамлакатларнинг доимий вакиллари ўз офисларини ёпишди ва тўлиқ масофавий иш режимига ўтишди.





«Вазият, айниқса, АҚШда ишлаётган чет эллик дипломатлардан бирининг коронавирус билан касалланиши ҳақидаги хабаридан кейин кескинлашади», - деб ёзади у.





Сўнгги хабарлар