БМТ тинчликпарвар операцияларида гендер жиҳатлар Алматидаги ҳарбий хизматчилар томонидан ўрганилади

None
None
ALMATY. Кazinform - Канаданинг Қозоғистондаги Элчихонаси кўмагида Мудофаа вазирлигининг Тинчликни сақлаш бўйича ўқув марказида тўрт кунлик машғулотлар ташкил этилмоқда, дея хабар беради Кazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ушбу курснинг мақсади БМТнинг тинчликпарвар миссияларида гендер масалалари бўйича миллий контингент ходимларининг хабардорлигини оширишдир.

Ўқув дастури марказ инструкторлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, «БМТ - Аёллар» тизими экспертлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Гендер масалалари БМТнинг умумий тинчликпарварлик фаолияти ва хусусан миллий тинчликпарвар контингентларни тайёрлаш жараёнининг долзарб ва ажралмас қисмидир.

Қозоғистон Республикаси БМТнинг гендер сиёсати соҳасидаги тавсияларига амал қилган ҳолда, тинчликпарвар миссияларда қатнашиш учун мунтазам равишда аёл аскарларини жўнатади.



Сўнгги хабарлар