БМТ Қозоғистондаги янги ташаббусларни қўллаб-қувватлайди - Амина Муҳаммад

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистонда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Биз Қозоғистоннинг 30 йил давомида барқарор ривожланиш йўлидаги қадамларини олқишлаймиз. Бугунги учрашувда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатни ривожлантириш бўйича муҳим мақсадларни қайд этди. Биз Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар жараёнини қўллаб-қувватлаймиз. Хусусан, бу мавзу референдумнинг муваффақиятли ўтиши шароитида жуда муҳим»

, - деди Амина Муҳаммад.



Шунингдек, у Қозоғистондаги янги ташаббуслар мамлакатни олға силжиш имконини беришини таъкидлади.

«Биз ушбу ислоҳотларни инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро меъёр ва стандартларга мувофиқ, шунингдек, фуқаролик жамияти билан ўзаро ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда самарали амалга оширишга чақирамиз»

, — деди БМТ Бош котиби ўринбосари.



Аввал хабар қилинганидек, бугун Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиёга ташрифи доирасида Қозоғистонга келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммадни қабул қилди.



Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар