Баренц денгизида россиялик балиқчиларни олиб кетаётган қайиқ чўкиб кетди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кема Россия Федерациясининг Архангельск вилоятидаги Новая Земля ороли яқинида ғарқ бўлди. Унинг бортида 19 киши бўлган. Бу ҳақда Kazinform ТАССга асосланиб хабар беради.

«Соат 07: 30да Баренц денгизининг Архангельск вилоятидаги Новая Земля яқинида «Онега» кемаси чўкиб кетганлиги тўғрисида хабар келди. Кема экипажи 19 кишидан иборат. Икки киши қутқарилди, «Войково» кемаси қидирув ишларини олиб бормоқда», - дейилади РФ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, кеманинг чўкиш сабаби муз қотиши бўлган.

Экипажни қидириш учун бешта кема юборилди.

«Айни пайтда экипажни қидириш учун бешта кема юборилган. Улардан тирик қолган гидрокостюмдаги иккита денгизчи қутқарилди. Қолганлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ», - деди агентликка қутқариш хизмати. Шунингдек, об-ҳаво шароити туфайли авиациянинг қидирув ишларида иштирок эта олмаслигини қўшимча қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, қутқарилган икки денгизчи - денгизчи ва навигатор - Россия фуқаролари.

Мурманск транспорт прокуратураси ушбу ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда. Унинг натижалари Шимоли-Ғарбий транспорт прокуратураси назорати остида.

Сўнгги хабарлар