Бакуда Халқаро Турк академияси III мажлиси бўлиб ўтди

None
None
BAKÝ. Kazinform – Бугун Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Халқаро Турк академияси III мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Тадбирда Қирғиз Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг статс-котиби Жапаркул Ташиев ўзи бажариб келган Халқаро Турк академияси Илмий кенгаўи раиси вазивасини Озарбайжон вакили, ОР таълим вазири Д.Байрамовга топширди.

Мажлисда Академия 2019 йилги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2020 йилга мўлжалланган режалар белгилаб олинди.

Кенгаш аъзолари бирқатор масалалар юзасидан қарорлар қабул қилди.Йиғилишда Турк дунёсининг байрам кунлари рўйхати, илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик, бирлашган илмий-тадқиқот лойиҳалари, келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Жорий йил Турк дунёсидаги йирик юбилейлар қаторида Тўникўк достонининг 1300 йиллиги, ал-Фаробийнинг 1150 йиллиги, Абайнинг 175 йиллиги, Манас достонининг 1025 йиллиги, ёзувчи ва публицист Нариман Наримановнинг 150 йиллик юбилейи бор.

Мажлис ишида Озарбайжон Республикаси Таълим вазири Джейхун Байрамов, Халқаро Турк академияси раҳбари Дархан Қидирали, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги масъул котиби Қанат Сарсембаев, Қирғиз Республикасы Таълим ва фан вазирлиги статс-котиби Жапаркул Ташиев, Туркия Республикаси Миллий таълим вазирлиги таълим ва тарбия кенгаши раиси Бурханеттин Донмез ва Озарбайжон Фанлар академияси президенти Рамиз Мехдиев иштирок этди.

Мажлис сўнггида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.




Академиянинг келгуси мажлиси Туркияда ташкил этилади.







Сўнгги хабарлар