Бахтли оила: Жамбилда 258 оила уйли бўлди

None
None
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида «Бахтли оила» дастури бўйича жами 2 миллиард 902 миллион тангалик 338 ариза келиб тушган, - деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шулардан 258 оилага жами 2 миллиард 234 миллион танга кредит берилиб, уйли бўлишди. Бундан ташқари 80 оила учун 680 миллион атрофида ипотека кредити берилиши режалаштириган. Бу ҳақда вилоят қурилиш бошқармаси раҳбари Жайиқбай Шалдаров айтиб берди.

«Юртимизда жорий йил июлдан бошлаб «Нурли ер» дастури бўйича «Бахтли оила» бюджетдан кредитлаш дастури бошланди. Дастурда фақат 3 тоифа бўйича ижтимоий кўмакка мухтож оилалар иштирок эта олишади. Улар: 4 ва ундан ортиқ фарзанди бор, имконияти чекланган бола асраб ўтирган ва тўлиқ эмас оилалар. Тараз шаҳри бўйича жами турар жой навбатида турган 18 минг 565 нафар фуқаронинг 1794 нафари ана шу тоифага киради. Республика бўйича дастурга 50 миллиард танга маблаҳ ажратилган бўлса, шунинг 3 миллиарди бизнинг вилоятимизга тегишлидир», - деди Ж.Шалдаров.

Бундан ташқари, жорий йил август ойидан бери кўп фарзандли оилаларга сотиб олиш ҳуқуқисиз 142 квартира улашилмоқда. Шунингдек, «Қарасу» микрорайонида вилоят ҳокимининг топшириғи билан 180 квартирали тўртта ётоқхона турар жой навбатида турган оилаларга қонун доирасида берилмоқда.

Муаллиф: Ғибрат Сембай

Сўнгги хабарлар