Ҳаж сафари: Саудия Арабистонига 266 мингдан ортиқ зиёратчи етиб келди

None
None
RIYADH. Kazinform – 25 июн куни Мадинада 95 194 нафар зиёратчи бўлган, дея хабар беради Kazinform мухбири Саудия матбаа агентлигига таяниб.

Қиролликнинг Ҳаж ва Умра вазирлиги маълумотларига кўра, Мадинадаги шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз халқаро аэропорти орқали 215 мингга яқин зиёратчи, қуруқликдаги чегара пунктлари орқали эса яна 17 минг зиёратчи етиб келган.

Энг кўп зиёратчилар Бангладешдан келган бўлиб, уларнинг сони 12 минг кишини ташкил этган, шунингдек, Нигерия, Ҳиндистон, Индонезия ва Ироқдан ҳам кўплаб зиёратчилар келган.

171 мингга яқин зиёратчилар Мадинани тарк этиб, Маккадаги муқаддас қадамжоларга йўл олишди. Шанба куни Мадинада 95 194 нафар зиёратчи бўлган.

Расмийлар келаётган зиёратчиларни кутиб олиш учун кечаю кундуз ишламоқда, дейилади вазирлик баёнотида.



Бу йил Саудия Арабистони 1 миллион зиёратчи учун квота белгилаган. Шунингдек, қатъий талабларни жорий қилинган: зиёратчилар 65 ёшдан кичик бўлиши ва COVID-19га қарши эмлаш сертификатига эга бўлиши керак. Бундан ташқари, шифокорлар зиёратчиларни менингококкга қарши вакцина олишга чақиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Қозоғистондан 4000 одам Ҳаж сафарига боради.

Ҳаж беш кун давомида - мусулмонларнинг Зулҳижжа ойининг 8-дан 12-кунига қадар ўтказилади. Мусулмонларнинг қамарий тақвими Григорий тақвимидан 11 кунга қисқа бўлгани сабабли, ҳаж вақти ҳар йили ўзгариб туради. Бу йил у 7 июлдан 12 июлгача ўтказилади.

Муаллиф: Арсен Утешев


Сўнгги хабарлар