Айни пайтда Қозоғистонда 300 мингга яқин фрилансер фаолияти юритади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугунги кунда Қозоғистонда 300 мингга яқин фрилансер фаолият юритади. Бу ҳақда ҚР меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ақмади Сарбасов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Ақмади Сарбасов Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган «Марказий Осиёда иқтисодий ривожланиш йўлидаги самарали бошқарув» мавзусидаги халқаро анжуман давомида бандликнинг ностандарт шакллари кўпайганини таъкидлади.

Биринчи вице-вазирнинг сўзларига кўра, 10 йил ичида дунёда рақамли иш платформалари сони 5 баробарга ошган. Платформада бандлик кўпчилик учун пул топиш ва профессионал ривожланишнинг ҳақиқий усулига айланмоқда.

«Жаҳон компанияларининг 40 фоизи фрилансерлар сонини оширишни режалаштирмоқда. Қозоғистонда, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда 300 мингга яқин фрилансер фаолият юритади», — деди Ақмади Сарбасов.

У, шунингдек, бир қатор янги стратегик ташаббусларни ҳам таклиф қилди. У 2025 йилгача аҳоли даромадларини 27 фоизга ошириш муаммосини ҳал қилишга ёрдам бериши керак. Умуман, ташаббуслар 4 та йўналишда амалга оширилади:

- кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш орқали уларнинг сифатини ошириш;

- қонунчилик орқали меҳнат бозорини либераллаштириш ва мослашувчан меҳнат шакллари билан қамраб олинган ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;

- аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш учун меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш;

- рақамли меҳнат бозори экотизимини яратиш орқали хизматларни кенг миқёсда рақамлаштириш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яқин 5-10 йил ичида Қозоғистонда 240 га яқин янги касб тури пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар