Атирауда балиқчилар илонга ўхшаш балиқ тутишди

None
None
ATYRAÝ. Kazinform – Қозоғистоннинг Атирау вилоятида балиқчилар илонга ўхшаш балиқ тутишди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Балиқчилар Қурманғази туманидаги Шарон дарёсидан эски этик топиб олишган. Этикларда эса илонга ўхшаш балиқлар бўлган.

«Биз илгари бундай балиқни кўрмаганмиз. Танасида балиқларга хос тангалари ҳам йўқ. Аммо усти шиллиқ экан. Бир қарашда, илонга ўхшайди. Шунинг учун биз аввалига илон деб ўйладик. Аммо кейинчалик бу йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган балиқ тури эканлигини билиб олдик. Бу балиқ «Қизил китоб» га киритилган. Интернетдаги маълумотларга кўра, бу турдаги балиқ Россия, Финляндия, Латвия, Швеция ва Эстония сув ҳавзаларида учраркан», - деди тажрибали балиқчи Дмитрий Соколинский.

Унинг сўзларига кўра, илонга ўхшаган балиқнинг узунлиги 10-100 см гача бўлиши мумкин. Одамга хавф туғдирмайди.


Муаллиф: Бек Мустафа


Сўнгги хабарлар