«Астана Опера» театри 5 та мамлакат артистлари иштирокида «Дон Паскуале» операсини бепул намойиш этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Астана Опера» театрида пойтахт кунини нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда, деб хабар беради Kazinform театр матбуот хизматига таяниб.

«Астана Опера» театри пойтахт кунига бағишланган кенг кўламли байрам дастурини ишлаб чиқди. Шаҳар аҳолиси учун энг ёрқин совғалардан бири бу 5 та мамлакатнинг таниқли артистлари иштирокида Г.Доницеттининг «Дон Паскуале» операсини бепул намойиш этишдир.

Пойтахт кунини нишонлаш доирасида 4 июл куни соат 18:00да театрнинг катта зали саҳнасида «Астана Опера» халқаро опера академиясининг очилишига бағишланган тантанали гала - опера бўлиб ўтади. Концертда Марианжела Сицилия, маэстро Жузеппе Акуавива, Франческо Мели, Маттиа Росси (Италия), Либуше Санторисова (Чехия), Алексей Шаповалов (Россия), Бадрал Чуулунбаатар (Мўғулистон), Саян Исин (Қозоғистон-Қирғизистон), Бауржан Ўндержанов (Германия-Қозоғистон), Медет Чотабаев, Жупар Ғабдуллина, Салтанат Ахметова (Қозоғистон) ва бошқа дунё ва Қозоғистон санъат юлдузлари иштирок этади.

Санъат юлдузлари Марказий шаҳар боғидаги Амфитеатр саҳнасида ҳам чиқиш қилади.

«Астана Опера» театри Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Нур-Султан шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 5 июл куни соат 20:00 да Гаэтано Доницеттининг «Дон Паскуале» икки қисмли операсини тақдим этади.


Сўнгги хабарлар