Ашхободда Каспий бўйи давлатларининг ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг 28 июн куни Олтинчи Каспий саммити арафасида ҚР Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Каспийбўйи давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Шунингдек, тадбирда, Эрон ташқи ишлар вазири – Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан, Россия ташқи ишлар вазири – Сергей Лавров, Туркманистон ташқи ишлар вазири – Рашид Мередов ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов иштирок этди.

«Каспий бешлиги» вазирлари Каспий денгизи бўйича қирғоқбўйи давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, 29 июн куни Ашхобод шаҳрида Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Россия ва Туркманистон президентлари иштирокида бўлиб ўтадиган Каспий бўйича VI саммитнинг Коммюнике лойиҳасини келишиб олдилар.


Сўнгги хабарлар