Арманистоннинг SpaceХ космик кемаси биринчи космик сунъий йўлдошни учирди

None
None
ЕREVAN. Кazinform - Арманистон биринчи космик сунъий йўлдошни Ерга яқин орбитага учирди. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Сунъий йўлдош тасвирлари чегара назорати, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва йўл қурилиши ва бошқаларда қўлланилади. Арманистоннинг «Геокосмос» АЖ ва Испаниянинг «Satlantis» компанияси ҳамкорлиги натижасида Арманистоннинг биринчи космик сунъий йўлдоши SpacеХ космик аппарати томонидан 25 май куни Ерга яқин орбитага учирилди.

«2022 йил 25 май куни Ереван вақти билан соат 22.35 да Арманистоннинг биринчи космик сунъий йўлдоши АҚШнинг Канаверал бурнидаги космик марказдан SpacеХ космик аппарати томонидан учирилди. Арманистон космик фаолият даврига кирди. Умид қиламизки, космик тадқиқотлар ва ишлаб чиқаришдаги бой анъаналаримиз қайта тикланади», — деди Бош вазир Никол Пашинян.

Шунингдек, у 2023 йил охиригача Арманистонда сунъий йўлдошларни бошқариш маркази ва қабул қилиш станцияси қурилишини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар