Арқалиқ шаҳрида 1000 нафар дўмбирачи жўрлигида қозоқ куйлари ижро этилди

None
None
ARQALYQ. Кazinform – Миллий дўмбира куни ва Ахмет Байтурсинули таваллудининг 150 йиллиги доирасида Арқалиқ шаҳрида бир вақтнинг ўзида 1000 нафар дўмбирачи машҳур қозоқ куйларини ижро этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Миллий санъат байрамида шаҳар халқ чолғу асбоблари оркестри ва шаҳар аҳолиси иштирок этди.

– Оркестр «Тепеңкөк», «Салкүрең» каби халқ куйларини, Қурманғазининг «Балбырауын», Нурхан Ахметбековнинг «Жеңіс», Нурғиса Тілендиевнинг «Әлқисса» каби куйларини ижро этди. Ушбу тадбирга тайёргарлик жараёнида 700 киши биринчи марта қўлларига дўмбира ушлашган», — деб хабар берди Қостанай вилояти маданият бошқармаси матбуот хизмати.

Куй чалганларнинг энг кексаси 87 ёшли дўмбирачи, энг кичиги эса 8 ёшли санъаткор. Шунингдек, тадбир давомида бир оиланинг 22 нафар аъзоси чиқиш қилди.



Муаллиф: Алихан Асқар

Видео муаллифи: Есбол Жатқанов


Сўнгги хабарлар