Ҳар бир давлат муаммоларнинг ўзи хоҳлаган тарзда ҳал этилишини истайди - Тоқаев

None
None
BISHKEK. Kazinform – Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳозирги мураккаб геосиёсий вазиятда ўз самарадорлигини исботлади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Евроосиё иқтисодий комиссиясининг ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Евроосиё иқтисодий иттифоқи ушбу иттифоққа аъзо давлатлар ўртасида эркин савдони ривожлантириш мақсадида ташкил этилган. Бугун биз ушбу мақсадга эришишда қанчалик муваффақиятли бўлганимизни сўрашимиз мумкин. Мен «ижобий» деб жавоб берган бўлардим. Ҳа, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, айниқса, ҳозирги мураккаб геосиёсий вазиятда ҳақиқатан ҳам ўз самарадорлигини исботлади»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Қозоғистон Президентининг сўзларига кўра, иттифоқда баъзида муаммолар ҳам бўлади.

«Баъзида иттифоқимиз сайёрамиздаги бошқа иқтисодий ташкилотлар, масалан, Европа Иттифоқи каби муаммоларга дуч келади. Ҳар бир давлат ўз миллий манфаатлари нуқтаи назаридан масала ўзи хоҳлаган тарзда ҳал этилишини истайди. Бу ҳар қандай халқаро ташкилотда учрайдиган нормал ҳолат. Бу, айниқса, савдо ташкилотларига тегишли. Зероки, халқларимиз, одамларимиз ҳаёти савдо-сотиқ билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам Михаил Владимирович Мясникович бошчилигидаги Евроосиё иқтисодий комиссияси ташкил этилди»

, - деди Президент.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар