+7 (701) 759 90 19
USD 399.51 EUR 447.33
RUB 5.78 CNY 56.10
Янгиликлар

Apple ва Google COVID-19 беморларини кузатадиган илова ишга туширди

21 Май 12:21
Баҳам кўринг:
Apple ва Google COVID-19 беморларини кузатадиган илова ишга туширди

VASHINGTON. Kazinform - Дунёга машҳур Apple ва Google компаниялари узоқ кутилган иловани ишга туширишди. У COVID-19 касаллиги бўлган одамнинг қаердалиги ҳақида хабар бериб боради, деб хабар беради Kazinform Technology Reviewга таяниб.

Ушбу илова дунё соғлиқни сақлаш органларига коронавирус тарқалишини кузатишга имкон беради. Дунё ҳукуматлари энди ушбу технологиядан инфекция юқтирган беморларни ва улар билан алоқада бўлган одамларни кузатишда фойдаланиши мумкин.

Йигирмадан ортиқ мамлакатлар бемор билан алоқада бўлган одамларни кузатиш учун ўзларининг иловаларини ишлаб чиққан, аммо Apple ва Google томонидан биргаликда ишлаб чиқилган илова пандемияга қарши курашни сезиларли даражада тезлаштириши кутилмоқда.

Глобал гигантларнинг бу шериклиги касаллик юқтириши мумкин бўлган одамларни топиш тўғрисида маълумот алмашиш имконини беради.

Apple ва Google маълумотларига кўра, бешта қитъадаги 22 та мамлакат, шунингдек, АҚШнинг бир қатор штатлари APIга эга бўлган.

Apple ва Google маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланган беморларни кузатиш технологияси пандемияни енгиб чиққан мамлакатларда босқичма-босқич амалга оширилади.

Бундай технология пандемия кўламини енгишга ёрдам беради. Шунингдек, у глобал иқтисодиётни тиклаш жараёнининг бир қисми бўлиши мумкин.

Калит сўзлар: Технологиялар, Хориж,
Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив