Алматиликлар бутун шаҳарда бир вақтда мадҳия ижро этишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Алматиликлар шаҳарнинг ҳар жойида бир вақтда мадҳияни куйлашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати ҳокими Ерболат Досаев шаҳар аҳолиси билан биргаликда давлат мадҳиясини куйлади.

Ватанпарварлик руҳида ўтказилган акцияда 500 нафардан ортиқ киши, жумладан, маъсул депутатлар, жамоат арбоблари, ёшлар иштирок этди.

Шаҳардаги барча майдонлар, пиёдалар кўчалари, метро, «Медеу» мажмуаси ва «Шимбулақ» дам олиш маскани ҳудудида, «Кўктўбе» истироҳат боғида мадҳия янгради.

Акциядан кўзланган мақсад – фуқароларда ватанпарварлик, ўз Ватани – Қозоғистон Республикасига муҳаббат туйғуларини тарбиялаш, Давлат рамзларига ҳурмат туйғусини шакллантириш, шунингдек, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини англатишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, бу йил Қозоғистонда Давлат рамзларининг 30 йиллиги нишонланмоқда.

Қасим-Жомарт Тоқаев Давлат рамзлари куни муносабати билан ташкил этилган Давлат байроғини кўтариш маросимида иштирок этди.




























Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар