Алматида уч эгизак дунёга келди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматидаги Перинатология ва болалар кардиожарроҳлиги марказида уч эгизак дунёга келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Марказ маълумотларига кўра, янги туғилган чақалоқларнинг учаласи ҳам қиз. 1600 ва 1400 грамм вазнда туғилган. Уч эгизак кесарча кесиш амалиёти орқали туғилган.

«Биринчи қиз дастлаб мустақил нафас олди. Оғирлиги қамроқ икки қиз уч кун ўпканинг инвазив бўлмаган вентиляция аппаратида реанимацияда бўлди. Аҳволи барқарорлашганидан кейин патология бўлимига ўтказилди. Энди чақалоқларнинг соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ. Бугунги кунда уларнинг соғлиғи яхши, аҳволи барқарор», – дейди чақалоқлар реанимацияси бўлими мудири Саният Султанова.

Эслатиб ўтамиз, йил бошидан буён Алмати шаҳридаги Перинатология ва болалар кардиожарроҳлик марказида 97 нафар эгизак ва бир уч эгизак дунёга келган.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар