Алматида сайёҳлар учун 6 та кемпинг зонаси ташкил этилади

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати ҳокимлиги сайёҳлар учун кемпинг зоналарини ташкил этишни бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Экологик туризмни ривожлантириш ҳамда арзон ва қулай туристик инфратузилмани яратиш доирасида Алмати шаҳар ҳокимлиги мегаполис меҳмонлари ва аҳолиси учун 6 та кемпинг зонасини жиҳозлайди. Бугунги кунда «Қайинзор»да оромгоҳ барпо этилган.

5 та дам олиш маскани Катта ва Кичик Алмати дараларининг Горельник, Ақбулақ, Қизилсай, Казачка, «Ой майдони» каби энг машҳур жойларда ўрнатилган.

Уларнинг ҳар бирида миллий услубдаги стуллар, айвонлар, чодирлар, ўрнатилган. Ҳар бир лагер майдонининг ўлчами 30 дан 20 метргача.

Бундан ташқари, тоғлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда, улар орасида тоғ кулбалари, назорат-ўтказиш пунктлари ва вертолёт майдончаси мавжуд. Тоғли ҳудудларда сайёҳлик инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1000 километр тоғ пиёда маршрутлари рақамлаштирилди, шундан 663 километрга яқини яхшиланади.


Сўнгги хабарлар