Алматида КВИ юқтириш кўрсаткичи 7 баравар ошди

None
None
ALMATY. Kazinform – 26 ноябрь ҳолатига кўра Алматида 1 минг 122 кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Бу ҳақда Алмати шаҳар Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи, шаҳарнинг бош давлат санитария шифокори Жандарбек Бекшин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алматида коронавирус юқтиришнинг ўсиши октябрда бошланган. Ушбу ойда 366 бемор рўйхатга олинган, бу сентябрь ойига нисбатан 2,2 баравар кўп (165 ҳолат). Ноябрь ойида касалланганлар сони сентябрга нисбатан 7 баравар кўпдир», - деди бош санитария шифокори.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Алматида коронавируснинг ўсиш суръати бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Алмати шаҳарнинг Бош давлат санитария врачи томонидан 26 октябрда №64 ва 9 ноябрда №65 қабул қилинган чекловлар давом этмоқда.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали


Сўнгги хабарлар