Алматида коронавирусни қайта юқтирганлар сони икки бараварга ошди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда. Шаҳар «қизил» зонада жойлашган. Бу ҳақда Алмати бош санитар шифокори Қарлиғаш Абдижаббарова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Унинг сўзларига кўра, «омикрон» штаммининг пайдо бўлиши муносабати билан вирусни юқтирганлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

«Омикрон штаммининг «дельта» штаммин силжиши туфайли вирус юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Буни кунлик ўсишда кўриш мумкин. Сўнгги кунларда коронавирус юқтирганлар сони 2500 нафарга етди. Январ ойининг охирига келиб, бир кунда 3000 тага етиши тахмин қилинмоқда», - деди Алмати бош санитария шифокори.

Шунингдек, у мегаполисда коронавирусни қайта юқтирганлар сони ортганини айтди.

«Охирги ҳафтада Алматида коронавирус юқтирганлар сони икки баравар ошди. Йил бошидан бери 16 баробар ошди. Айтиш керакки, бу одамларнинг аксарияти коронавирусга қарши эмланмаган», - деди Қарлиғаш Абдижаббарова.

Сўнгги хабарлар