Алматида ишсизлар 25 мутахассислик бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади
Жорий йилда 600 нафардан ортиқ фуқарони қисқа муддатли курсларда ўқитиш режалаштирилган.
– Бугунги кунда шаҳардаги 25 та мутахассислик бўйича ўқитадиган 24 та таълим муассасаси Давлат дастури асосида бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бандлик маркази, ўқув маркази, иш берувчи ва стажёр ўртасида тўрт томонлама шартнома тузилади. Курсларни тугатувчиларга ишга жойлашишда ёрдам кўрсатилади», — дея маълум қилди Алмати шаҳар ижтимоий таъминот бошқармаси Кazinform сўровига жавобан.
Ўқиш давомийлиги уч ой. Ўқув жараёнида 20 минг 948 тенге миқдорида стипендия тўланади, курс якунида сертификат берилади ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатилади.
Курсларга фақат Алматида доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтган ишсиз фуқаролар ёзилиши ва ўқитилиши мумкин. Курсларга ёзилиш учун Алмати шаҳри маъмуриятининг бандлик марказига мурожаат қилиш керак.
Муаллиф: Гулзат Сахова