Алматида 600дан зиёд оила уйли бўлишди

None
None
ALMATY. Kazinform - 2019 йилда Алматида 661 кўпфарзандли оила турар жой билан таъминланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йилда 661та пфарзандли оила турар жой билан таъминланди. Шундан 10та квартира пулини ҳомийлар тўлаб беришди. «Бахтли оила» дастури доирасида кўп фарзандли оилалар учун 284та квартира сотиб олинди», - деди Алмати шаҳри ҳокимининг ўринбосари Сапарбек Туяқбаев.

Унинг айтишича, «Бахтли оила» ва «ISKER ANA» марказлари ҳузурида амалга оширилган аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастури бу йил ҳам давом эттирилади. Шунингдек, давлат турар жой дастурлари доирасида 500дан зиёд кўп фарзандли оилага уй берилади.

«Бахтли оила» ижтимоий марказига 5692та оила мурожаат қилган. Ижтимоий муаллимлар 3686 нафар болаларга хизмат кўрсатишди. 776 одамга юрист, 3766 одамга ижтимоий ходимлар, 1166 нафарига тиббиёт ходимининг, яна 567 нафарига эса психолог хизмати кўрсатилди. Бассейн ва фитнес-залга бориши учун 1298 нафар кўп фарзандли оналарга сертификат берилди», - деди Сапарбек Туяқбаев.

2019 йил август ойидан бошлаб, шаҳарнинг барча 8та туманида «Бахтли оила» марказлари ишлаб турибди. Унда 13 474 нафар одам «ISKER ANA» базавий тренингларига қатнашиб, 6 900 нафар ўқувчи турли хил ўқув курсларида ўқиди.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар