Алматида 5G тармоғи пилот режимда ишга туширилди
2 Декабрь 18:34

Алматида 5G тармоғи пилот режимда ишга туширилди

ALMATY. Kazinform – Алматида 3 та оператор 5G тармоғини тажриба режимида ишга туширди. Бу ҳақда шаҳар рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи Баян Қунғирбаев брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маърузачининг сўзларига кўра, 5G тармоғини мамлакатда фаолият кўрсаётган 3 та оператор одамлар кўп йиғиладиган жойга ўрнатди.

«Ҳозирги вақтда Кўктўбе, Шимбулақ, Медеу, Каусар-Плаза ва Смарт Пойнтда 5G тармоқлари пилот режимда ишга туширилган. Технологиянинг жадал ривожланиши туфайли биз ушбу 5G тармоғини афзал кўрамиз. Чунки у қисқа вақт ичида жуда кўп маълумотларни тақдим этиши мумкин. Бундан ташқари, тармоқ кечки пайт телефонда сериал кўриш, яқинларингиз билан видео орқали мулоқот қилиш имконини беради», - деди Баян Қунғирбаев.

Шунингдек, у 5G тармоғига уланиш шаҳарга қимматга тушмаслигини таъкидлади. У операторларнинг ўзлари томонидан ўрнатилади.


Муаллиф: Алма Муқанова

Янгиликлар

Архив