Алматида 123 мингга яқин одам ревакцинациядан ўтди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 3116 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«24 январ куни 3116 нафар Алмати аҳолиси эмланди. Эмланганлар сони бўйича Алмати шаҳри етакчилардан бири ҳисобланади. Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 24 январигача шаҳар аҳолисининг 1 101 185 нафари вакцинанинг биринчи компонентини, 1 046 923 нафари иккинчи компонентини олган. Улардан 123 979 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer (Comirnaty) компаниясининг вакцинасин 38 518 киши олган. Улардан 2060 нафар ҳомиладор аёл, 8359 нафар эмизикли оналар, 28099 нафар ўсмирлар.

Ревакцинациядан 122 960 киши ўтказилди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 520 нафар тиббиёт ходими жалб қилинди», - дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Алма Муқанова.

Сўнгги хабарлар