Алмати ва Самарқанд ўртасида янги халқаро авиарейс ишга туширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 8 июндан бошлаб Алмати ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида янги халқаро доимий авиарейслар ишга туширилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Рейслар А-320/321 русумдаги ҳаво кемаларида «Эйр Астана» (3,7- кунлари) ва Uzbekistan Airways (2,6 - кунлари) авиакомпаниялари самолетида ҳафтасига 4 марта амалга оширилади.

«Янги халқаро йўналишнинг ташкил этилиши Қозоғистон ва Ўзбекистонн ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва туристик алоқаларни янада ривожлантиришга йўл очади» деди Фуқаро авиацияси қўмитаси.

Авиарейслар санитария-эпидемиологик талабларга қаъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида Ақтау - Урганч янги халқаро авиарейси ишга туширилган эди.

Рейсларни SCAT ва Uzbekistan Airways авиакомпаниялари амалга оширади.

Умуман, ҳозирги пайтда икки мамлакат ўртасида Нур-Султан - Тошкент, Алмати - Тошкент ва Ақтау - Урганч йўналишлари бўйича 24 та доимий авиарейс мавжуд.


Сўнгги хабарлар