Алмати тоғларида Қозоғистон ва Ҳиндистон аскарлари машғулотлар ўтказмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тоғли ўқув марказида тоғларда альпинизм техникаси, автотранспорт воситаларидан тўғри фойдаланиш ва жанговар тактика бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Машғулотда Ҳиндистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари инструктор сифатида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Машғулотдан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчиларнинг тоғли ҳудудларда малакали ҳаракатланиш қобилиятини синовдан ўтказиш, ҳарбий альпинистларнинг тоғ тўсиқларини енгиб ўтиш малакасини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний чидамлилик даражасини оширишдан иборат», - дейилади хабарда.

Аскарлар тоққа чиқиш техникаси, тоғлардаги қояли ва музли ҳудудларни енгиб ўтишга ўргатилади. Машғулот давомида Или Алатау чўққиларига чиқиш режалаштирилган.

«Ҳиндистон Қуролли Кучлари билан тоғли тайёргарлик бўйича ҳамкорлик 2005 йилдан бери олиб борилмоқда. Қозоғистонлик ҳарбийлар Ҳиндистон томонининг таклифига биноан 2005 йилда 7134 метр баландлиги Нун чўққисига, 2010 йилда эса 6400 метр баландлиги Багератхи чўққиларига кўтарилиб, тажриба алмашишган. 2018 йилдан бошлаб Ҳиндистон ҳарбий инструкторлари ҳар йили Қозоғистон Қуролли Кучларининг Тоғли тайёргарлик марказига ташриф буюриб, ўзаро тажриба алмашади», - дея қўшимча қилди вазирлик матбуот хизмати.


Сўнгги хабарлар