Алмати шаҳридан мамлакат бюджетига 929 миллиард тенге солиқ тушди

None
None
ALMATY. Кazinform - Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, давлат бюджетига 929 миллиард тенге солиқ тушди. Бу ҳақда Алмати шаҳри давлат даромадлари департаменти бошлиғи Қанат Баедилов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Брифингда маърузачи келтирган кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 153 фоизга ёки 322 миллиард тенгега кўпдир. Хусусан, республика бюджетига 675 миллиард тенге тушган. Бу 2021 йилга нисбатан 237 миллиард тенгега кўп, яъни ўсиш суръати 154 фоизни ташкил этади. Маҳаллий бюджетга 254 миллиард тенге тушди.

«Биз бугун эришган суръатни сақлаб қолишимиз керак. Бунда йил охирига қадар Алмати шаҳрининг давлат бюджетига тушумлари биринчи марта 3 триллион тенгедан ошади, бу биз учун муҳим воқеа», — деди Қанат Баедилов.

Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳри республика давлат бюджетида салмоқли улушга эга.

«Ҳаммага маълумки, шаҳримиз республика бюджетига тушумлар бўйича «донор» ҳисобланади. Масалан, ўтган йили Алмати бюджетидан республика бюджетига 190 миллиард тенгега яқин маблағ тушган», - деди у.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар