Алмати қўриқхонасида «чегарасини белгилаётган» қор барси фототузоққа илинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Ўрмон хўжалиги ва жониворлар дунёси қўмитаси матбуот котиби Сакен Дилдахмет Алмати қўриқхонасида фототузоққа илинган қор барсларининг видеосини тарқатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йил бошида Алмати давлат табиий қўриқхонасида учта қор барси фототузоққа тушганди. Видеода жониворларнинг ўз ҳудудини белгилаётган пайти акс этган», - деб ёзди Сакен Дилдахмет.

Унинг айтишича, видео жониворларнинг тарқалиш ва кўчиш йўлларини тадқиқ қилишга ёрдам беради.



Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар