Ақтўбедаги Қозоғистон ҳарбий олий таълим муассасасини 70 дан ортиқ муҳандис, учувчи ва шифокорлар битиради

None
None
AQTÓBE. Kazinform - Талғат Бигелдинов номидаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ҳарбий институтида курсантларнинг ота-оналари учун очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Бугунги кунда ҳарбий ОТМда 500 дан ортиқ курсант таҳсил олмоқда. Май ойида мазкур институтни 15 нафар ҳарбий шифокор битиради, октябр ойида эса 60 дан ортиқ талаба, асосан, муҳандислик ва парвоз мутахассисликлари бўйича битириши режалаштирилган», — дейилади институтда.

Ота-оналар ҳарбий олий ўқув муассасасининг ўқув-моддий базаси билан таништирилиб, курсантларнинг яшаш шароити, овқатланиши, хизмат ва турмуш хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди. Улар катта қизиқиш билан ўқув-услубий хоналарни, замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган лабораторияларни кўздан кечирди, сўнг курсантлар ётоқхонаси ва маданият ва дам олиш марказида бўлди.


Институт раҳбари ўринбосари подполковник Бекболат Жумабаев меҳмонларга даргоҳнинг асосий ютуқлари ва истиқболдаги режалари ҳақида гапириб, курсантлар ҳаётида оиланинг аҳамиятини таъкидлади.

«ОТМ ва оила ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик зарурати ва аҳамияти яққол кўриниб турибди. Курсант вақтининг кўп қисмини ҳарбий жамоада таълим муассасаси деворлари ичида ўтказса-да, ота-онасининг унга таъсири муҳимлигича қолмоқда. Ўқитувчилар ва ота-оналар ҳамфикр бўлиб қолса, таълимнинг барча масалаларини ўзаро мувофиқлаштиради», — деди у.

Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими ходимлари томонидан ота-оналар билан ўқиш, курсантларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганиш, ҳарбий жамоада тартиб-интизомни сақлаш масалаларини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ота-оналар қўмитаси ташаббускор гуруҳи институт раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.


Муаллиф: Самал Ендибаева


Сўнгги хабарлар